355,8 миллион сўм қарздорлик ундирилди
Энергия ресурслари истеъмолчилари томонидан тўланмаган қарздорликларни мажбурий ундирув суд қарорлари асосида Бюро органлари томонидан ундириб келинмоқда.
Масалан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 10 март кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамиятидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 355,8 миллион сўм қарз ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банк ҳисоб рақамига жорий йил 18 май куни электрон инкассо қўйилган ва қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулкларга ҳамда автотранспорт воситаларига тақиқ ўрнатилган.
Шунинг натижасида, қарздордан ундирилиши лозим бўлган 355,8 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик жорий йилнинг 5 июнь куни тўлиғи билан ундирилиб, ушбу пул маблағи таъминотчи корхонанинг ҳисоб рақамига йўналтирилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири