АОКАда ўтказилган брифингда Сув хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Суюнов қишлоқ хўжалигига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

2024 йилда республикамиз бўйича жами 300 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда 200 минг гектар ерларни лазер ускунаси ёрдамида текислаш белгиланган.  

Жорий йил 20 август ҳолатига 304 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди. Шундан 70,8 минг гектарда томчилатиб, 33,2 минг гектарда ёмғирлатиб, 27,8 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари жорий этилди ҳамда 282 минг гектар ерлар лазер ёрдамида текисланди.  

Шу билан бирга, 172 минг гектар майдонларни эгилувчан қувурлар орқали ва эгатга плёнка тўшаб суғориш йўлга қўйилди.  

Мамлакатимизда 2019 йилдан бошлаб сув тежовчи технологияларни жорий этганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми йўлга қўйилгани, жумладан, субсидиялар ажратилаётгани катта самара бериб, кластер ташкилотлари ва фермерларни рағбатлантирмоқда.  

Республикамизда 4,3 миллион гектар суғориладиган экин майдонлари бўлиб, бугунги кунда 35 фоиздан ортиғи сув тежовчи технологиялар билан қамраб олинди.  

Йил бошидан буён айнан сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган майдонларда 1,4 миллиард куб метр сув иқтисод қилинди. Таққослайдиган бўлсак, бу Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун бир йилда талаб қилинадиган сув миқдоридан бир ярим бараварга кўпдир.  

2030 йилгача суғориладиган майдонларни тежамкор технологиялар билан тўлиқ қамраб олиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун имкониятлар етарли. Сувни тежайдиган технологиялар ва уларнинг бутловчи қисмларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 55 тадан ошди.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
304 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди