Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов ҳудудларда бўлиб, фермер хўжаликларида ва аҳоли томорқаларда амалга оширилаётган кузги дала ишлари билан яқиндан танишмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Жиззах вилоятида бўлиб ўтди. Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида 515 та хонадон бўлиб, улар 23,8 гектар майдондан фойдаланиб келмоқда. Маҳаллада 22 та иссиқ хоналар қурилиб ҳозирда маҳаллий аҳолининг оилавий даромади ўсишига эришилди. Жорий йилда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби ижтимоий рўйхатга олинган 64 нафар ишсиз фуқарога аукцион орқали 20 сотихдан, жами 13 гектар ер берилди. Бу эса шунча инсонни бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Фуқаролар ушбу майдонларнинг 10 гектарига маккажўхори экиб, 60 тонна, 2 гектар майдондаги ошқовоқдан 70 тонна, 1 гектар майдонда етиштирилган полиз экинларидан 40 тонна ҳосил етиштирди. Ҳосил тумандаги кооператив билан тузилган шартномага кўра ички ва ташқи бозорга етказиб берилади.

Маҳалла аҳолиси бу йилда 714 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни режалаштирган. Ушбу етиштирилган маҳсулот хонадон эҳтиёжи учун ишлатилиб ортгани ички бозорга чиқарилмоқда. Маҳаллада аҳоли ўз турмушини яхшилаш мақсадида томорқа майдонларига картошка, пиёз, саримсоқ пиёз, бодринг, помидор, полиз ва тўқсонбости экинлари экиши ҳисобига аҳолининг ўртача даромади 4 миллион сўмга етди. «Арнасойлик Ҳаётбек Хожиев томорқа хизмати», «Арнасой Юксалиш томорқа хизмати» МЧЖ томонидан Бобур маҳалла фуқаролар йиғинидаги томорқа ер эгаларига ва ҳудудда сабзавотчилик йўналишида ташкил этилган деҳқон хўжаликларига иссиқхона учун жиҳозлар, кўчатлар ва бошқа зарурий кимёвий воситалар тарқатилиб, улар етиштирган маҳсулотларни ва кўчатларини кооперация асосидан сотиб олиш ишларини йўлга қўйган.

Учрашувда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тумандаги 30 нафар фуқарога 728.282 минг сўм кредит ажратгани маълум қилинди. Шундан 5 нафар фуқарога иссиқхонага, 9 нафар фуқарога мотокультиватор, 4 нафар фуқарога чорвачилик йўналишлари бўйича кредитлар ажратилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Актам Ҳаитов томорқачилар фаолияти билан танишиш жараёнида саволларга жавоб берди. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаати ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўзига хос ўрни ҳақида тушунтиришлар берди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 нафар фуқарога қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириши учун кредит берилди