Махсус сана муносабати билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Иш берувчилари конфедерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида юртимизда бугундан бошлаб 2 майга қадар “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.

“Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” шиори остида ўтаётган бу йилги анжуманда соҳага алоқадор 30 дан зиёд халқаро эксперт иштирок этяпти.

Тадбирда рақамли технологиялар, сунъий интеллектнинг меҳнат муҳофазаси тизимидаги ўрни, ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарни автоматлаштирилган тарзда аниқлаш, мониторинг қилиш ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилувчи илғор технологик ёндашувлар муҳокама қилинмоқда. Гибрид шаклда ўтаётган йиғин рақамлаштириш асосида ходимлар учун меҳнат хавфсизлигини таъминлашда аниқ ечимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган.

Дарвоқе, Жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни иш жойида ҳалокатга учраган инсонларни хотирлаш, жароҳат олган ходимларни эътироф этиш халқаро куни ҳам ҳисобланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Aaji-I5aUoM" title="28 aprel – Butunjahon mehnatni muhofaza qilish kuni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни (+видео)