1919 йил 25 апрелда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ҳамид Ғулом таваллуд топди (вафоти 2005 йил).
1997 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”, “Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.
2001 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Камолот Ёшлар ижтимоий харакати тузилди.
2003 йил 25 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида” Қонунлар қабул қилинди.
ЎзА