Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Жумабоев 2020 йил январь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар бошқарувидаги «Жентра» русумли автомашинада жами 24 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Бироқ А.Жумабоев Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлимига келиб тушган 24 та қоидабузарлик бўйича жами тайинланган 27 846 000 сўм жарима жазосини умуман тўламасдан бўйин товлаб келган.

Бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор жаримани тўламагач, йўл-патруль хизмати инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилиши натижасида қоидабузарнинг автомашинаси ушланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Жарима майдончасидан автомашинани олиб чиқишнинг бошқа чораси топилмагач, А.Жумабоев 24 та ижро ҳужжати бўйича 27 миллион 846 минг сўм жаримани тўлиқ тўлаб беришга мажбур бўлган.

Шу билан бирга, ижро ҳужжатларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли маъмурий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
24 марта қоида бузган фуқародан 28 миллион сўмга яқин жарима ундирилди