23 нафар таэквондочимиз жаҳон рейтингида
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси шу йил октябрь ойи давомидаги халқаро мусобақаларда спортчилар қайд этган натижалардан келиб чиқиб, жаҳон рейтингини эълон қилди.
Олимпия спорт тури саналган таэквондо (WT)нинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоасининг 23 нафар аъзоси ТОП-50дан ўрин эгаллагани эътиборли воқелик бўлди.
Айтиш лозимки, “Лос-Анжелес-2028” Олимпиадаси йўлланмаларига эга чиқишда спортчиларнинг мазкур рейтингда юқори ўринлардан жой олиши муҳим саналади.
Шу жиҳатдан, Нажмиддин Қосимҳожиев, Жасурбек Жайсунов, Светлана Саидова сингари тажрибали таэквондочиларимиз қаторида ўнлаб ёшларимизнинг халқаро рейтингдан ўрин эгаллаши АҚШда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз сонининг ортишига таъсир кўрсатиши билан аҳамиятли.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА