Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хусусан, прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти Давлатобод тумани бўлими айни шу мақсадда ўтказган терговга қадар текширув давомида одамларни алдаб, пулларини ишлатиб юборган фирибгарнинг кирдикорлари фош этилди.
Текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.Б. саккиз нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банк муассасасидан ажратилган 223 миллион 500 минг сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА