Ўзбекистонда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида ижтимоий-нодавлат “AQLVOY” телеканали иш фаолиятини бошламоқда. Телеканалнинг тест шаклидаги кўрсатувлари эртага – 22 март кунидан бошлаб эфирга узатилади.

Кўпчилик, айниқса ота-оналарда янги очилаётган мазкур “AQLVOY” телеканали болалар учун мўлжалланган бошқа телеканаллардан нимаси билан фарқ қилади, деган савол туғилиши табиий, албатта.

Вазирлик мутасаддисининг сўзларига кўра, унда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, аҳлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун тайёрланган махсус кўрсатувлар, Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлар студиялари томонидан яратилган энг сара анимацион сериал ва дастурлар намойиш этилади.

Келинг, яхшиси телевизорни янги ўқув-кўнгилочар телеканалга созлаймиз ва фарзандларимиз билан бирга болаликка қайтамиз, мириқиб дам оламиз, саёҳатларга чиқамиз ва билимимизни оширамиз!

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
22 мартдан бошлаб “AQLVOY” номли янги ўқув-кўнгилочар телеканал ишга тушади