Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ҳамда Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли йирик мусобақаларини ўтказиш мақсадида қарор қиламан:

I. Устувор йўналишлар

1. 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини (кейинги ўринларда – Жаҳон чемпионати) ташкил этиш ва ўтказишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

(а) Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ўтказиш;

(б) Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (кейинги ўринларда – ФИФА) талабларига мувофиқ зарур бўлган инфратузилмани яратиш;

(в) Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлисларига юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш;

(г) Жаҳон чемпионатини ўтказиш орқали мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

II. Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

2. Қуйидагилар:

(а) 2025 йил 2 октябрь куни ФИФА Кенгаши томонидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

(б) 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

(в) 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмитага (А.Арипов) қуйидаги вазифалар юклатилсин:

(а) Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

(б) ФИФА талабларига мувофиқ Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектларнинг инфратузилмасини яхшилаш, замонавий техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

(в) Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт, тиббий хизмат кўрсатиш ва волонтёрлик масалаларини мувофиқлаштириш;

(г) Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларни узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш, ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

(д) Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларда футбол стадионлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни тайёр ҳолатга келтириш.

4. Белгилансинки, Ташкилий қўмитага ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорларни қабул қилиш ваколати берилади.

III. Молиявий ресурслар

5. 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига асосан Транспорт вазирлиги:

(а)  Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент – Янги Тошкент – Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйсин;

(б) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорти воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш чораларини кўрсин.

IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

7. ФИФА ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини (кейинги ўринларда – минтақавий офис) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Белгилансинки:

(а) минтақавий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари биринчи навбатда ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар, етмаган қисми эса Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда қопланади;

(б) минтақавий офис Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биносида беғараз асосда жойлаштирилади;

(в) минтақавий офис биносини таъмирлаш, зарур мебель, жиҳоз, техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ–355-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда минимал сақлаш талаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.

V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

9. Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида:

(а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилаётган “Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи” ФИФА ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича талабларига мослаштирилишини назорат қилсин;

(б) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Спорт вазирлиги билан биргаликда:

(i)  Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;

(ii) Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб маршрутини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини ташкил этсин;

(в) Энергетика вазирлиги Жаҳон чемпионати объектлари ва Халқаро трансляция марказини ФИФА талаблари бўйича узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминласин;

(г)  Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йил 1 январга қадар ФИФА талаби асосида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича маҳаллий ишчи гуруҳ (Local Organization Committee) ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

(а) ФИФА томонидан белгиланган талабларга мувофиқ Жаҳон чемпионати учрашувларини эфирга узатиш ҳуқуқи учун лицензия олиш чораларини кўрсин;

(б) Жаҳон чемпионатини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиарежани ишлаб чиқсин;

(в) мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар эълон қилиниши, брифинглар, тематик телекўрсатувлар тайёрланишини ташкил этсин.

11. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

(а) уч ой муддатда мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

(б) 2026 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг ФИФА билан эришилган келишувдан келиб чиқиб, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш доирасида ФИФАга, унинг аъзолари ва ҳамкорларига, ташкил этилаётган маҳаллий ишчи гуруҳга, тадбиркорлик субъектлари ва мухлисларга тақдим этилаётган қулайлик ва имтиёзларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритсин.

12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган маблағлар 2026–2027 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Б.Н. Курбанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков белгилансин.

14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида