2026 йил яшаш учун энг яхши ва энг ёмон давлатлар рейтинги эълон қилинди (+видео)
Rumavi таҳлилий компанияси томонидан 184 та мамлакат бўйича тузилган глобал рейтингда Эстония дунёдаги энг қулай давлат деб топилди.
Эстония 72,8 балл билан Сингапур (72,6) ва Малайзияни (72,0) ортда қолдириб, хавфсизлик ҳамда қулай стартап муҳити ҳисобига етакчига айланди. Кучли йигирматаликнинг ярмини Европа давлатлари эгаллади, Португалия, Чехия ҳамда Мальта каби мамлакатлар юқори ўринларни қайд этди.
АҚШ қиммат яшаш харажатлари ва соғлиқни сақлашдаги муаммолар сабабли 60,0 балл билан рўйхатда атиги 107-ўринни эгаллаб, пастки қисмдан жой олди. Яшаш учун энг оғир ва ноқулай давлатлар рўйхатида эса сиёсий беқарорлик ҳамда паст хавфсизлик туфайли Афғонистон ва Яман охирги ўринларга тушди.
Энг ёмон йигирматаликнинг 13 таси Африка қитъасига тўғри келди, Жанубий Судан эса қитъадаги энг қуйи кўрсаткичга эга давлат сифатида қайд этилди.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА