Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш, янги авлод истеъдодли ёш шахматчиларни тайёрлаш ва жаҳон шахмат майдонига олиб чиқиш, шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш мақсадида:

1. Халқаро шахмат федерациясининг (кейинги ўринларда – ФИДЕ) 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда ФИДЕнинг навбатдаги конгрессини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) тузилсин ҳамда унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

2023 йил 1 декабрга қадар ФИДЕ раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташрифини ташкиллаштириш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ФИДЕ билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш;

ФИДЕ томонидан тасдиқланган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, олимпиада дастури ва логотипини тасдиқлаш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳисоботларини эшитиш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.

4. Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов) билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар сметасини тайёрлаб, Ташкилий қўмитага киритсин.

5. 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга масъул ташкилот этиб Ўзбекистон шахмат федерацияси белгилансин.

6. Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев):

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ФИДЕ билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;

мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ФИДЕ талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этувчи эркаклар ва аёлларнинг 3 тадан миллий терма жамоаларини шакллантириш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига волонтёрларни жалб этиш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда Ташкилий қўмитага мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиб бориш чораларини кўрсин.

7. 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов) ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев) билан биргаликда:

мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига шахматни соддалаштирилган тарзда ўргатувчи анимацион материаллар ва ўқув қўлланмаларни яратсин;

мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини шахматга қизиқтириш ва ўргатиш бўйича “Шахмат боғчадан бошланади” махсус дастурини амалга оширишни тизимли йўлга қўйсин;

ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат фестивали” мусобақаларини ўтказиб борсин;

умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида “Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси” “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларини ҳар йили уч босқичда тизимли ўтказишни йўлга қўйсин.

9. 2024 йил 1 январдан бошлаб “Шахмат стипендияси” таъсис этилсин.

Белгилансинки, “Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси”, “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридаШахмат стипендияси” билан рағбатлантирилади.

10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги “Ёшлар марказлари”дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун “Ёшлар марказлари”дан жой тайёрласин ва қизиқиш билдираётган фуқароларга уларни таклиф қилсин.

11. Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Миллий гвардия (Р.Джураев) ва Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда Қуролли Кучлар тизимида, шу жумладан, ҳарбий таълимга йўналтирилган ташкилотларда, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида:

шахмат бўйича тренер ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун ўқув машғулотларини ташкил қилсин;

ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун шахмат бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрласин;

Қуролли Кучлар ҳарбий тузилмалари, ҳарбий таълимга йўналтирилган ташкилотлар ва жазони ижро этиш муассасаларини шахмат бўйича ўқув қўлланма, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминласин;

ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун машҳур шахматчилар иштирокида маҳорат дарслари, учрашувлар, семинар, тренинг ва ўқув дарсларини ташкил этсин;

Қуролли Кучлар ҳарбий тузилмалари, ҳарбий таълимга йўналтирилган ташкилотлар ва жазони ижро этиш муассасаларида йил давомида тизимли равишда шахмат бўйича турнирлар ва мусобақаларни ташкил қилсин ҳамда ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириб борсин.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлигининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов) ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев) салоҳиятли ҳарбий хизматчилар ва ходимларни шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва турнирларга кенг жалб қилсин, уларни шахматчилар захираси ва терма жамоалар таркибига қўшиш чораларини кўрсин.

12. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:

2024 йилдан бошлаб ҳар йили профессионал шахмат клублари ўртасида “Ўзбекистон биринчилиги” мусобақаларини ўтказиб бориш;

шахмат бўйича миллий терма жамоалар аъзолари, шунингдек, миллий терма жамоаларга асосий номзод бўлган шахматчиларни тайёрлаш учун тажрибали хорижий тренер ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг кўмагида маҳаллий тренер ва мутахассисларни ўқитиш;

халқаро арбитрлар тайёрлаш бўйича семинарлар ва амалий машғулотларни мунтазам ташкил этиб бориш;

шахматни тарғиб қилишда алоҳида намуна кўрсатган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва шарҳловчилар (“стример”лар)ни танлов асосида танлаб олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ФИДЕ таснифига кирувчи нуфузли халқаро мусобақаларни босқичма-босқич Ўзбекистонда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудларда иқтидорли шахматчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал шахматчилар сифатида тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ 50 миллиард сўмгача маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.

Белгилансинки, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўзда тутилган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказиш учун ФИДЕга кафолат маблағларини ўтказиш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаларига шахматчиларимизни тайёрлаш, шу жумладан, суперкомпьютер дастурларини ижарага олиш, шахматчилар ва уларнинг тренерлари ФИДЕ таснифидаги мусобақаларда иштирок этиши билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш;

шахмат бўйича замонавий методикаларга асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни тайёрлаш ва чоп этиш;

Шахмат стипендияси”ни тўлаб бориш;

шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро чемпионатлар, турнирлар ва бошқа мусобақаларни ташкил этиш ва қўшимча молиялаштириш.

14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш.Қудратхўжа) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев) билан биргаликда 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид амалий чора-тадбирларни кенг ёритсин.

15. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И.Икрамов, Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси А.З.Саъдуллаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                                                            Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2023 йил 8 май

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида