Хабарингиз бор, Қонунчилик палатасида келаётган йил учун Давлат бюджети масаласи атрофлича муҳокамаси давом этиб келмоқда.
Иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра айрим асосли таклифлар бюджет ва солиқ тизимларини такомиллаштириш жараёнида инобатга олинадиган бўлди. Депутатлар билдирган таклиф ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасига бир қанча концептуал аҳамиятга эга бўлган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича депутатлар томонидан кўтарилган масалаларга Ҳукумат томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари томонидан ойдинлик киритилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида бюджет тақчиллиги чекланган миқдорининг ошиб кетишига йўл қўймаслик, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатларни амалга оширишда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, давлат ташқи қарзининг ва давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича лойиҳада белгиланган чегарадан ошиб кетмаслик бўйича ҳукуматнинг ўз зиммасига олаётган мажбуриятлари депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8TtklJ1wAq4" title="2025-yilgi Davlat byudjeti loyihasi muhokama qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, И.Исматов (видео) ЎзА