Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳаси 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади. 

Лойиҳа доирасида ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги “Ғамхўрлик” гуруҳларида, умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида ҳамда реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга транспорт хизматлари кўрсатилади. 

Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланганлик учун умумий миқдори ҳар бир ўқувчига бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 бараваридан ошмайдиган миқдорда: 

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 100 фоизини; 

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалардаги ўқувчилар учун ҳар бир қатнов тўловининг 60 фоизи субсидия шаклида қоплаб берилади. 

Қарорга мувофиқ, ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати йўналишсиз таксида йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматлар агрегаторлар томонидан кўрсатилади.

Хизмат фақат Агентлик томонидан “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида электрон шаклда юритиладиган Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади. 

Буюртмалар Транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг мобил иловалари орқали берилади. Транспорт хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши Агентлик ҳузуридаги “Ахборот технологиялари маркази” давлат муассасасининг Call-маркази томонидан ушбу хизматдан фойдаланувчи шахслар ўртасида сўровнома ўтказиш орқали мониторинг қилинади. 

Қарор билан Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. 

Низомда: 

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини аниқлаш; 

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш; 

ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматидан фойдаланиш харажатларини субсидия шаклида қоплаш тартиби белгилаб берилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида Ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати пилот лойиҳаси жорий этилади