Айни кунларда иссиқлик электр станциялари ва марказларида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режали амалга оширилмоқда.

Тартиб бўйича электр корхоналарида 24 соат давомида генерация жараёнлари олиб борилади. Бу эса, ўз навбатида, энергия қурилмалар барқарор ишлашини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари бажарилишини талаб этади.  

Айни кунларда “Ангрен ИЭС” АЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 5-сонли турбогенератор жорий таъмирланаётир. Таъмирлаш давомида мутахассислар томонидан турбогенераторнинг асосий ва ёрдамчи қурилмаларида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Бу эса қурилманинг янада ишончли ва барқарор ишлашига муҳим омилдир.  

Маълумот ўрнида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги корхоналарда 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига асосан 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбогенераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.   

Мавсумга тайёргарлик жорий йилнинг февраль ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга келиб 1 та энергоблок, 2 та буғ-газ қурилмаси 3 та қозон агрегатида таъмирлаш ишлари якунланди. Айни кунларда 5 та энергоблок ва 14 та қозон агрегатларида таъмир ишлари амалга оширилмоқда.    

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай ташкил этилмоқда?