Дунё авиакомпаниялари ва аэропортларини баҳолаш билан шуғулланувчи Skytrax Britaniya компанияси саёҳатчилар томонидан овоз берилган 2023 йил учун дунёдаги энг яхши аэропортлари рейтингини эълон қилди.

1-ўринни Сингапурнинг Чанги аэропорти эгаллади. 2023 йилда Чанги халқаро аэропорти Skytrax консалтинг компанияси томонидан ўн иккинчи марта дунёда энг яхши аэропорти деб топилди. 2016 йилда 66 миллион йўловчига хизмат кўрсатган Чанги 2025 йилга келиб бу сонни 135 миллионга оширишни режалаштирмоқда. Ўтган йили Чанги анъанавий паспорт текширувларидан воз кечиб, юзни таниш тизими яъни FaceID га ўтди. Аэропортда , капалаклар боғи, кинотеатр ва дунёдаги энг баланд ёпиқ шаршара мавжуд. 15 000 дан ортиқ ходимга эга Чанги аэропорти Сингапурдаги энг йирик иш берувчи ҳисобланади.  

2- ўринда Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Ҳамад халқаро аэропорти. 2023 йилда Ҳамад аэропорти рекорд даражадаги 45 миллион йўловчини қабул қилди. Доҳа марказидан 4 км узоқликда жойлашган Ҳамад аэропорти Қатарни дунёнинг қолган қисми билан қулай тарзда боғлайди ва бу унинг глобал транспорт маркази сифатидаги стратегик аҳамиятини намоён этади.    

3-ўринга Токио Ханеда халқаро аэропорти қўйилди. Токиодаги Ханеда халқаро аэропорти Япониянинг энг гавжум аэропорти ва дунёдаги тўртинчи йирик аэропортдир. У ҳар йили 60 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатади.    

4-ўринни Жанубий Кореянинг дунёдаги энг инновацион ва тез ривожланаётган аэропортлардан бири Инчхон эгаллади. Инчхон халқаро аэропорти орқали ҳар куни 170 мингдан ортиқ йўловчи ўтади. Аэропорт 43 мамлакатнинг 107 та шаҳрини боғлайди ва халқаро авиакомпаниялар учун муҳим марказ ҳисобланади.    

5- ўринда Европанинг энг йирик ва энг гавжум аэропортларидан бири бўлган Шарл де Голл аэропорти. Ноёб дизайн ва архитектурага эга  Шарл де Голл аэропорти ўзининг учта терминали билан машҳур бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос дизайнга эга. Ҳаво бандаргоҳи Франция иқтисодиётида муҳим роль ўйнайди, 90 000 дан ортиқ кишини иш билан таъминлаган ҳамда мамлакатнинг энг йирик ва Европадаги учта етакчи аэропортдан бири ҳисобланади.  

Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг юқори ўринни Боку аэропорти эгаллаган — 53-ўрин.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/HzTCEP7M1zE" title="2023-yil uchun dunyodagi eng yaxshi aeroportlari reytingi eʼlon qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Тоштемирова, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йил учун дунёдаги энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди