Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилиши таъкидланди.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

– 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

– озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

– давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳолат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йил 1 январга қадар 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади