Бу 2023 йил 24 майда қабул қилинган “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил якунига қадар my.gov.uz порталида биринчи навбатда 95 та хизмат ва сервислар ишга туширилади ва келгусида кўрсатилаётган хизматлар сони 570 тага етказилади. Рақамли технологиялар бўйича лойиҳалар самарадорлиги, рақамли хизмат ва сервисларнинг сифати ва барқарорлиги устидан рақамли назорат ўрнатилади.    

Қарорга кўра, “Ўзкомназорат” инспекцияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жорий этилган рақамли технологиялар бўйича лойиҳалар самарадорлиги, кўрсатиладиган рақамли хизмат ва сервислар техник фаолиятининг сифати ва барқарорлиги устидан рақамли назоратни ўрнатади. 

Рақамли назорат доирасида давлат органлари ва ташкилотларида рақамли технологиялар соҳасидаги лойиҳаларнинг мақсадлилиги, жорий этиш даражаси, фойдаланиш ҳолати, рақамли хизматлар ва сервислар ишидаги узилиш, тўхталиш ва техник-авариялар, алоқа марказлари (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа) хизматларининг боғланиш ва самарали техник фаолият кўрсатиш каби сифат кўрсаткичларини баҳолайди.  

Алоқа, ахборотлаштириш ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишларини бартараф этиш юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилади.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан 47 турдаги маълумотлар талаби бекор қилинади