Туризм ва спорт вазирлиги тарқатган хабарга кўра, жорий йил республика миқёсидаги спорт мусобақалари билан қамраб олинадиганлар сони 56 минг 995 нафарга етиши кутилмоқда.
Ортда қолган йилда эса 53 минг 153 нафарни ташкил этган эди.
Мамалакатимиз спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки ўтган йили 2 минг 167 нафарни ташкил этганди. Бу йил 2 минг 450 нафар спортчи жаҳон ареналарида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Хабар берганимиздек, 2021 йил давомида спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритган медаллари 629 та бўлган эди. Шундан 146 таси олтин, 178 таси кумуш ҳамда 305 таси бронза медаллари.
Вазирлик хабарида келтирилишича, 2021 йили юртимизда 35 та халқаро мусобақалар ўтказилди. Шундан 10 та жаҳон чемпионати, 4 та жаҳон кубоги, 16 та Осиё чемпионати, 5 та халқаро турнир. 2022 йилда бўлса, 12 та жаҳон чемпионати, 2 та жаҳон кубоги, 20 та қитъа чемпионати ва 5 та халқаро турнир ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2022 йили паралимпия спорт турлари бўйича 44 та республика мусобақалари, 11 та жаҳон чемпионати ва кубоклари ҳамда 2 та қитъа чемпионати юртимизда ўтказилиши режага биноан белгиланган.
Т.Рўзиев, ЎзА