Жорий йилнинг 24 сентябрь-31 октябрь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатсаи ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) билан ҳамкорликда 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг ўтказилади.

Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига барҳам бериш, пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймасликни ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши юридик бўлим бошлиғи Соҳибжон Ҳотамов сўзлаб берди.

– Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда мониторинг ўтказган иштирокчилари болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича Ўзбекистонда ижобий ишлар қилинганини эътироф этди. Хусусан, жорий йилнинг 1 апрелида Брюссель шаҳрида эълон қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботида Жаҳон банки Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва мажбурий меҳнатдан тизимли фойдаланишга барҳам берилгани эълон қилган эди.

Аслида ҳам Халқаро Меҳнат ташкилотнинг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги , “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги, “Энг кичик ёш тўғрисида”ги, “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги конвенцияларни Ўзбекистон ратификация қилган.

Ушбу ҳужжатларда белгиланган нормаларга кўра, миллий қонунчиликда 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан мазкур тоифа ходимларининг соғлигига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шунингдек, меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш тақиқланган.

Болалар меҳнатидан фойдаланишга ҳозирда чек қўйилган. Фермер хўжаликлари раҳбар, ходимлари ҲМТ ва миллий қонунчилигимиздан яъни мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига барҳам бериш, пахта йиғим-теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғрисида хабардор этилган.

Фермер хўжаликларида ишга жойлашган барча фуқаролар учун меҳнат шартномалари тузилиши, меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда юритилиши, иш ҳақини берилиши бўйича жойларда тизимли ишлар ташкил қилинган. Шунингдек, ҳар бир фермер хўжалиги фуқароларни ишга олиши ва ишлаётган ходимларга иш ҳақини ўз вақтида бериб, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мажбурияти юклатилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги  фармони ва  2018 йил 26 апрелдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишда халқаро ҳуқуқ нормалари ва аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича чоралар  кўрилмоқда.

Болалар меҳнатидан фойдаланишга бугунги кунда чек қўйилган. Фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари ҲМТ ва миллий қонунчилигимиздан яъни мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига барҳам бериш, шунингдек пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан  фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғрисида барчасининг хабари бор ва жавобгарликни, масъулиятни ҳис этади.

Фермер хўжаликларида ишга жойлашган барча фуқаролар учун меҳнат шартномалари тузилиши, меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда юритилиши, иш ҳақини берилиши бўйича жойларда тизимли ишлар ташкил қилинган.

Фермер хўжаликларида меҳнат муносабатлари, фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини тузишда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат тақиқланганлиги хусусида зарур ва қўшимча шартлар кўрсатиб ўтилмоқда.  

Мазкур меҳнат шартномаларида томонларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари аниқ ёритилган, ҳатто мавсумий ишчиларни ҳам ишлаган кунлари иш стажига ўтиши ва меҳнат дафтарчаси юритилиши, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлайдиган ушбу ҳужжат амалга киритилди. Фермер хўжалиги раҳбари ҳам ушбу тартибга риоя этиши белгиланган.

Ҳозирги кунда мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг 18 ёшга тўлмаган ўқувчиларини, шунингдек, халқ таълими, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ҳамда соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ходимларини пахта-йиғим теримига жалб қилинишига йўл қўймаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, бунга эришилди.

Ўзбекистон Республикасида фуқаролар ва вояга етмаганларни пахта теримига  мажбурий жалб этиш каби қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш, пахта теримини ташкил этадиган Кластер ва хусусий агентликлар фермер хўжаликлари раҳбарларига  фуқаролар ва вояга етмаганларни пахта теримига мажбурий жалб қилинишини таъқиқловчи қонунлар ҳамда халқаро меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган қоидалар хусусида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Зуҳра МИРЗАБОЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг ўтказилади