Президентимизнинг жорий йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Содиқов қуйидагича маълумот беради.

– Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш вазифаси белгиланди, – деди Ш.Содиқов. – Ҳокимликлар ўтган даврларда қурилган массив ёки кўп қаватли турар жой комплекслари ҳудудларидаги бўш ер майдонларини хатловдан ўтказади ва уй-жойлар қуриладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради.

Кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ иккинчи даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимояси билан таъминланган ҳолда массив шаклида қурилади.

Фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳоли пунктларидаги 166 яхлит массив ўрганилиб, 131 таси танлаб олинди. Шаҳар ва қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жойларни барпо этишга мўлжалланган массивлар қурилиши концептуал лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Бу массивларда 25 тадан 70 тагача уйларни жойлаштириш ҳамда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида ижтимоий ва саноат объектлари барпо этилиши режалаштирилди. Бунда, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд ҳамда геологик жиҳатдан энг мақбуллари инобатга олинди.

Уйлар сифатли ва мақбул нархларда бўлиши учун 7 хил намунадаги энерготежамкор лойиҳалар ишлаб чиқилди. Аҳолига якка тартибдаги уйлар қуриш учун намунавий лойиҳалар вазирлик веб-сайтида бепул фойдаланиш учун жойлаштирилди ва доимий янгиланади.

“Шаффоф қурилиш” тизимида уй-жойлар лойиҳавий техник кўрсаткичларининг электрон маълумотлар базасини ишга тушириш учун хабарномалар ва ўрганиш натижаларига кўра маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Фармон билан 2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат берилди.

Бу эса босқичма-босқич молиялаштириш асосида уй-жойлар таннархи сунъий ошиб кетишининг олдини олади.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилда 54 минг оила уй-жой билан таъминланади