2018 йилда Наманган вилоятида қарийб 100 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ корхоналар ихтиёрида қолиши мумкин
Наманганда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Наманганда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.– Корхонамиз момиқ сочиқлар ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, – дейди “Наманган момиқ сочиқлари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғ.Бобохонов. – Фаолиятимизни 20 кишилик жамоа билан бошлаган эдик, бугун эса корхонамизда 300 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Корхонамиз ривожида тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар қаторида солиқ имтиёзлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз асосида ўтган йили 5 миллиард 941 миллион сўмдан кўпроқ маблағ корхона ихтиёрида қолдирилгани биз учун жуда асқотди. Тежалган маблағни янги технологиялар харид қилишга йўналтирдик. Айни пайтда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган 400 дан ортиқ турдаги маҳсулот билан ички бозорни таъминлашдан ташқари Россия, Қозоғистон, Молдова, Болгария, Украина, Туркманистон, Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилмоқдамиз. Албатта, имтиёз натижасида тежаб қолинган маблағ ҳисобидан келгусида иш ўринларини янада кўпайтириш ҳаракатидамиз.
– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда солиққа тортишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқариш ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда,– дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Сатторов. – 2018 йилда корхона ва ташкилотлар зиммасидаги солиқ юкининг камайиши натижасида биргина Наманган вилоятида қарийб 100 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ корхоналар ихтиёрида қолиши кутилаётир.
Анжуманда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг “Ташаккурнома”си топширилди.
Анжуманда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг “Ташаккурнома”си топширилди.