Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олинган маълумотларга кўра, жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра, масофавий банк хизматларидан фойдалаанаётган юртдошларимиз сони 20 миллиондан ошди.

Бунга онлайн-банкинг инфратузилмасини жадал ривожлантириш ёрдам берди. Мақсад – бизнес учун ҳам, аҳоли учун ҳам барча банк хизматларини масофавий қилиш. Юртимиз ҳудудларида  12 мингдан зиёд банкоматлар ўрнатилди, бу ўтган 2020 йил билан таққослаганда, 10 фоиз кўпдир.  

Ҳозирги кунда 26,5 миллиондан ортиқ банк карточкалари муомалада. Очиғи, бундай  кўрсатгичларни ижтимоий масофа заруратини келтириб чиқарган коронавирус пандемияси билан изоҳлаш мумкин. 2021 йил октябрь ойида Марказий банк банкларга мижозларни масофадан туриб идентификация қилишга рухсат берди. Бу ҳатто илгари мижозларга хизмат кўрсатилмаган банкларда ҳам уларнинг масофавий  хизматларидан фойдаланиш имконини берди. 

Умуман олганда, COVID-19 пандемияси масофавий банк хизматларига ўтиш жараёнини анча тезлаштирди. 2020 йилда, пандемиянинг авж палласида банкоматлар сони 33 фоизга, банк карточкалари сони – 27 фоизга ошди. Бундан ташқари, бутунлай рақамли  тарзда ишлайдиган банклар ҳам пайдо бўлди, анъанавий банклар эса, ўз онлайн-хизматларини кенгайтирди.

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар онлайн-банк хизматларидан фойдаланмоқда