Колумбиянинг Кали шаҳрида ашаддий жиноятчи қўлга олинди, дея маълум қилди маҳаллий хавфсизлик бошқармаси.

— Интерпол идораси ва Кали ҳамкорлиги натижа беришда давом этяпти, — дейилади хабарда. — Колумбия полицияси ва халқаро агентлик бирга ўтказган опреация давомида 196 давлатда қидирувга берилган, Италиядаги “Ндрангета” мафияси гуруҳи етакчиси, дея тахмин қилинаётган “Феди” лақабли шахс қўлга олинди.

Маҳаллий матбуот ёзишича, амалиёт Буюк Британия расмийлари билан ҳамкорликда ўтказилган. Федерико Стартоне халқаро кокаин савдоси ва Жанубий Америкадаги жиноий ташкилотлар билан алоқа ўрнатгани учун қидирувга берилган эди.

Ҳибсга олинган шахс Колумбия, Эквадор ва Бразилияда Италия мафиясининг тезкор ҳаракатини йўлга қўйиш, кўрфаз клани, Лос Чонерос (Эквадор) ва Биринчи Метрополитен қўмондонлиги (ПCC, Бразилия) билан Европада кокаин ишлаб чиқариш, ташиш ва тарқатишни мувофиқлаштириш учун жавобгар эди.

ОАВ Феди 11 июль куни Боготада қўлга олинган “Ндрангета”нинг асосий раҳбари — "Пеппе" лақабли Жузеппе Палермонинг ишончли агенти сифатида ҳаракат қилганига ҳам эътибор қаратган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
196 давлатда қидирувга берилган жиноятчи Колумбияда ушланди