Гулистон шаҳрида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 162 нафар аёл зўравонликдан ҳимоя ордери олди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азиза Файзиева иштирок этиб, амалдаги ислоҳотлар, олиб борилаётган тизимли ишлар ва эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди.

–  Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонун ижросини таъминлаш — фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, –  деди Азиза Файзиева. –  Ҳимоя ордери олган аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Айримлари ишга жойлаштирилди, бошқалари касб-ҳунар курсларига йўналтирилди. Бу — тизимли ёндашув ва жамоатчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда маҳалла тизимининг самарали ҳамкорлиги натижасидир.

Ҳисобот даврида медиа-режа асосида 60 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди. Низоли ҳолатда бўлган 61 та оила манзилли рўйхатга олиниб, улардаги муаммолар таҳлил этилди. Ажрим масаласида мурожаат қилган 46 та оила билан "фуқаробай" ва "хонадонбай" ёндашув асосида алоҳида ишлар олиб борилди.

“Маҳалла–оила–таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми доирасида тарбиявий хавф остида деб баҳоланган 14 нафар ўқувчи қиз махсус рўйхатга олиниб, улар билан манзилли иш ташкил этилди.

Шунингдек, хорижда меҳнат миграциясида бўлган 364 нафар ва юртимизга қайтиб келган 116 нафар хотин-қиз билан индивидуал иш йўлга қўйилиб, улар ҳамда оила аъзоларига ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди.

Зўравонликка учраган 22 нафар аёлга ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, улар касб-ҳунар курсларига жалб этилди, иш билан таъминланди ва маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ва жамоатчилик вакиллари соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган амалий чоралар билан танишишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
162 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди