Бухороликлар соғлом ҳаёт сари бирлашди
Бухорода аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни оммалаштириш ҳамда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича хабардорликни ошириш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
«Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуаси»даги истироҳат боғида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, талабалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда саломатликни асрашда мунтазам жисмоний фаолликнинг аҳамияти, ОИВ инфекциясининг олдини олиш ҳамда аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш хусусида сўз юритилди.
[gallery-32756]
Марафон аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш маданиятини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА