16 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секкндига 12-14 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 9-11, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, баъзи жойларда 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секунлига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан секундига 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
15-17 апрель кунлари республикамиз ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Баланд тоғли жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20, айрим жойларда 25-28 метргача кучайиши кутилмоқда.
15-17 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.15-17 апрель кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 13-16 даража илиқгача пасаяди.
ЎзА