Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кирилишини фош қилди.

“Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,5 миллиард сўмлик уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кириш режаси фош этилди