Хабарингиз бор, Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари давом этмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси таркибидан жой олган спортчилар турли йўналишларда баҳсларни давом эттирмоқда. Ушбу мусобақанинг бокс бўйича беллашувлари 23-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Кутилганидек, мазкур йўналишда ғолиблик учун асосий даъвогар терма жамоалардан бири бўлган Ўзбекистон термаси ҳам иштирок этади.
Мусобақада қуйидаги 14 нафар чарм қўлқоп устамиз медаллар учун рингга кўтарилади:
Йигитлар:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-50 кг. Ҳабибулла Сайназаров
-54 кг. Беҳрузжон Роҳаталиев
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-66 кг. Саидхўжа Саъдиллахўжаев
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султанбоев.
Қизлар:
-46 кг. Рухшонабону Аҳадова
-50 кг. Назокат Мардонова
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-60 кг. Рушанабону Исоева
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева
-75 кг. Самира Турғунова
+80 кг. Мавжуда Абдусаидова.
Ушбу мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА