МИБнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан вилоят божхона, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мажбурий ижро ҳаракатлари бўйича навбатдаги тадбир ташкил қилинган.
Тадбир давомида айланма йўллар орқали кириб келган «Milano», «Esse» номли 13 579 қути қиймати 108,7 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Tегишли ҳужжатлари бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотлари жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида махсус печларда ёқиб юборилган.
Бюронинг Янги Наманган туман бўлими томонидан жорий йилнинг жами 3 ой давомида жами 4 ҳолатда умумий қиймати 222,6 млн. сўмлик 28 559 қути тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.
М.Эшмирзаева, ЎзА