Унинг туғилган санаси расман тасдиқланди
Фарғона вилоятининг Бувайда тумани "Қорақум" маҳалласида яшовчи Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг туғилиши бундан аввал расмий қайд этилмаган эди. Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси давомида аниқланишича, момо 1895 йил 1 январь куни туғилган.

Бувайда туман адлия бўлими судга мурожаат қилганидан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг сайёр мажлисида момонинг туғилганлик факти расмийлаштирилди.

Шундай қилиб, Ҳувайдо момо энди Ўзбекистоннинг энг ёши улуғ фуқароси сифатида тарихга кирди.
Ҳамроз Баянов, ЎзА