Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти қўлдан бой берилмоқда.

Масъулларга “Урганч – Гурлан – Манғит” йўлини реконструкция қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан музокара ўтказиш, 10 та туманни ўзаро боғловчи ички йўлларни таъмирлаш учун Осиё инфратузилма ва инвестиция банкидан 75 миллион доллар жалб қилиш топширилди.   

Хоразмнинг 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туризм ва сервис бўйича илғор тажрибани, муҳитни ўрганиш учун Испания, Италия, Франция каби давлатларга юборилиши белгиланди.  

Кейинчалик бу тизим барча туризмга ихтисослашган ҳудудларда жорий қилинади.   

Умуман, жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳани ишга тушириш; 2 миллион хорижий ва 10 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 700 миллион доллардан ошириш; туризм ва хизматлар соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратиш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши белгиланди.   

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туризм ва сервис бўйича илғор тажрибани ўрганиш учун Испания, Италия, Францияга юборилади