Сурхондарё вилоятида парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтаётган сайловларда юз ёшдан ошган пиру бадавлат отахон ва онахонларнинг овоз бериши муҳим сиёсий кампанияга ўзгача файз улашмоқда.

Шеробод туманидаги Тароқли маҳалласида яшайдиган 110 ёшдаги онахон, “Шуҳрат” медали соҳибаси Сойиб момо Чориева Бош қомусимизда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланиш учун 81-сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб, деб билган сиёсий партия ва депутатликка номзодларга овоз берди.  

– Озод, осуда, обод Ватанда тинч-тотув яшаётганим учун ҳар тонг шукрона айтаман, – дейди Сойиб момо. – Кейинги йилларда кексаларга кўрсатилаётган чексиз эътибор умримизга умр қўшмоқда. Ушбу сайловда ёш авлоднинг келгуси фаровон, осуда ва тўкин турмуши, невара-чевараларимизнинг бахту-саодати учун овоз бердим.

Бугунги сайловда Шеробод туманида 108 минг 300 дан ортиқ сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Ҳозиргача қарийб 77 минг сайловчи муносиб номзодлар учун ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода ифода этди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
110 ёшли онахон фаровон, осуда ва тўкин турмуш учун овоз берди