Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига муомаладаги банк карталари сони қарийб 56,9 миллионга етган. Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида банклар томонидан 10,6 миллиондан кўпроқ карта эмиссия қилинган.

Йилнинг ўтган даврида муомалага чиқарилган карталарнинг 7,3 миллиондан ортиғи 6 банк ҳиссасига тўғри келган.

Ҳисобот даврида ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 3081 тани ташкил қилиб, уларнинг умумий сони 29 736 тага етган.  

Ўрнатилган тўлов терминаллари йил бошига нисбатан 2 минг 680 тага камайиб, 426,7 мингтани ташкил қилган. Бунга тўловларни қабул қилишда алтернатив усуллардан фойдаланишнинг кенгайиши сабаб бўлиши мумкин.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
11 ой давомида банклар томонидан 10,6 миллиондан кўпроқ карта эмиссия қилинган