Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида оилаларни асраш ва фарзандларнинг ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар кўзга кўринарли натижалар бермоқда.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими томонидан 242 та алимент иши кўриб чиқилиб, 2,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди. Бу пуллар фарзандларнинг кундалик эҳтиёжларига йўналтирилди. Энг муҳим жиҳати — ижро жараёнлари туфайли 107 та оила қайта тикланди.

– Оила — жамиятнинг асосий пойдевори. Фарзанд бахти оила мустаҳкамлигига боғлиқ. Шу боис биз қарздорликни ундириш билан чекланмай, оилаларни сақлаб қолишга ҳам эътибор қаратамиз, – дейди бўлим бошлиғи Акмал Абдукаримов.

Ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш масаласи ҳам ечим топган. Хусусан, 74 нафар қарздор меҳнат ярмаркалари орқали иш билан таъминланди. Бу эса уларнинг фарзандлари олдидаги масъулиятини адо этиши учун кенг имконият яратди.

Шунингдек, алимент тўлашдан икки ойдан зиёд муддат бўйин товлаган 24 нафар қарздорга нисбатан маъмурий чора кўрилди, бир нафар шахс эса жиноий жавобгарликка тортилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
107 та оила қайта тикланди