Март-апрель ойларида бошланғич нархи 40,2 миллиард сўмлик стратегик турдаги қазилмаларни қазиш учун ер қаъри участкалари савдога чиқарилиб, 100,9 миллиард сўмга сотилди.

Сотилган ер қаъри участкаларининг умумий майдони 10,7 минг гектарни ташкил этади.

Қиммат сотилган ер қаъри участкалари:

– бошланғич нархи 23,7 миллиард сўм бўлган Самарқанд вилоятидаги Қизилтурук кони онлайн аукцион натижасида 74,4 миллиард сўмга сотилди;

– бошланғич нархи 351 миллион сўм бўлган Тошкент вилоятидаги Реваште кони онлайн аукционда 9,2 миллиард сўмга сотилди;

– бошланғич нархи 351 миллион сўм бўлган Навоий вилоятидаги Сарибулоқ кони онлайн аукционда 2,8 миллиард сўмга сотилди;

Ҳозирги пайтда “E-auksion” электрон савдо платформасида 16 та стратегик фойдали қазилмаларни қазиш, 9 та қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиш, 399 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқлари сотувда турибди.

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 миллиард сўмлик стратегик турдаги ер қаъри участкалари сотилди