Маълумки, “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан нуфузли етакчи университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун Жамғарманинг 2025 йил биринчи очиқ стипендия танлови эълон қилинган эди.

Мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда СТЕМ йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳалари (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилган.

Ҳозирда очиқ стипендия танлови доирасида суҳбат босқичи давом этмоқда.

Қайд этилишича, Жамғарма таълим дастурлари бўйича стипендия ғолибларининг якуний рўйхати танлов якунлангандан сўнг узоғи билан бир ой муддат ичида Жамғарма бошқаруви кенгаши қарори билан тасдиқланади ҳамда эълон қилинади. 

Суҳбат учун белгиланган энг юқори 100 баллдан камида 61 балл олган номзодлар “суҳбатдан ўтган” деб эътироф этилади.

Жамғарма Танлов комиссияси томонидан “суҳбатдан ўтган” деб эътироф этилган номзодлар орасидан тест ва суҳбат босқичлари натижаларига асосан тўпланган умумий баллардан келиб чиқиб, “Халқаро рейтингларнинг энг юқори 300 талик хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурларига қабул қилинган номзодлар учун имтиҳонлар асосида квоталар” доирасида танлов ғолиблари аниқланади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
100 баллдан камида 61 балл олган номзодлар суҳбатдан ўтган ҳисобланади – “Эл-юрт умиди” жамғармаси