Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорти борасида ҳам барча прогнозлар бажарилишга эришилди.
Жумладан, ўтган 10 ой давомида 557 230 000 долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, прогноз 102,1%га бажарилди.
Маҳсулотлар кесимида таҳлил этадиган бўлсак 47 057 тонна мис маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, прогноз 106%га адо этилди.
Рух маҳсулотлари экспортида ҳам 102,7%лик натижага эришилиб, 36 573 тонна маҳсулот хорижлик истеъмолчиларга юборилган.
Шунингдек, рений, кадмий, мис купороси,палладий кукуни, молибден маҳсулотлари, қўрғошин концентрати, селен, теллур каби маҳсулотлари экспортида ҳам прогноз кўрсаткичлари бажарилган.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда ОКМК томонидан 20 дан ортиқ маҳсулот 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. ОКМК маҳсулотлари асосан, Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Полша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинаяпти. Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги бозорларга хусусан, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам юборилмоқда.
ОКМК Ахборот хизмати