Шу кунларда 2025 йилги давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Аввал хабар қилинганидек, бугун пойтахтимизда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ташкил этилган жамоатчилик муҳокамасида халқаро ҳамжамият ҳамда вазирликлар вакиллари иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Хусусан, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов экологияга зарарларни камайтириш борасида ҳужжат лойиҳасида акс этган чора-тадбирлар ҳақида тўхталди:  

— Давлат дастури лойиҳасида Саноат корхоналари, транспорт воситаларидан фойдаланиш давомида табиатга чиқариладиган ташланмаларни камайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.  

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 168 та саноат субъекти бор. 2025 йил 1 майдан бошлаб бу марказлардаги саноат корхоналарида янги лойиҳаларни татбиқ этиш тақиқланмоқда. Иккинчи босқичда эса уларни шаҳар ташқарисига, саноат зоналарига кўчириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.    

Шунингдек, давлат дастури лойиҳасида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини такомиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида қўшимча 7 та автоматлаштирилган станцияларни ўрнатиш масаласи белгиланган.  

Президентимизнинг 2023 йил 31 майдаги тегишли фармони билан саноат корхоналарига муайян мажбуриятлар белгиланган. Хусусан, 1- ва 2-категория табиатга зарар етказадиган корхоналарга атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш учун кичик автоматик станцияларни, фильтрларни ҳамда сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш мажбуриятлари юклатилган. Давлат дастури лойиҳасида эса бу каби талаб ва мажбуриятлар билан бирга, рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.  

Яъни, биринчи босқичда автоматик станцияни ўрнатган саноат корхонасига табиатга етказилган зарар бўйича корхона тўлаган компенсациясининг 50 фоизини корхонанинг ўзига қайтариш масаласи қўйиляпти. 2-босқичда фильтр ва сув тозалаш иншоотларини ўрнатган корхоналарга 70 фоиз компенсацияси қайтариб берилиши назарда тутилмоқда. Бу чоралар саноат корхоналарининг экологик технологияларга ўтиши учун ҳамда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш мақсадида жорий этилаётган рағбатлантиришдир.  

Яна бир масала — йирик саноат корхоналари учун мажбурий экологик суғурта тизими жорий этилмоқда. Бунда корхоналарнинг технологик авариялар оқибатида экологияга етказиши мумкин бўлган зарарлари экологик суғурта қилинади, — деди вазир ўринбосари.  

Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 майдан марказлардаги саноат корхоналарида янги лойиҳаларни бошлаш тақиқланади