Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди. Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»  2024 йил 30 апрель куни (ПФ–69-сон) Фармони  қабул қилинди.  

Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

— иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир  ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади. 

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд. сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Яқинда Статистика агентлиги Матбуот хизмати 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди.  (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Маълумки, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 майдан энг кам пенсия миқдори оширилди