Хабарингиз бор, 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.

Масалан, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.

Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун ўзгаришларсиз 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.

Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/1tP3TEC__e0" title="1-maydan elektr energiyasi uchun yangi tarif joriy etiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади (+видео)