Президентимизнинг 2016 йилнинг 21 декабрдаги "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарорига кўра мамлакатимизда "Ўзтўқимачиликэкспорт" ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилоти ташкил этилади.

– Мазкур савдо ташкилотининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб олинди, – дейди “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг тўқимачилик  маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги директори Даврон Акбаров. – Бунда, энг аввало, тизимдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, кўргазмаларда ва матбуот нашрларида реклама тадбирларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини кенг ёритиш ҳисобига енгил саноат маҳсулотлари экспортини оширишга кўмак бериш режалаштирилмоқда.

Қайси соҳа бўлмасин, ҳеч шубҳасиз, унинг истиқболини замонавий технологиялар, юқори унумли ускуналарсиз тасаввур этиш мушкул. "Ўзтўқимачиликэкспорт" ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилоти тўқимачилик саноатида корхоналарни мунтазам равишда техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилишда ҳам фаол иштирок этиши мўлжалланмоқда.

Мамлакатимизда пахта, аралаш ва ипак газламалар, тикувчилик, трикотаж, бош кийимлар, пайпоқлар, тўқимачилик галантереяси ва фурнитураси ишлаб чиқараётган корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, мол-мулқ солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона солиқ тўлови, Республика йўл фонди тўловларидан озод қилинган. Енгил саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим омиллардан яна бири 2017 йилнинг 1 январидан экспорт фаолиятидан олинган валюта даромадини давлатга сотиш мажбуриятининг бекор қилинишидир.

Бугунги кунда юртимизда тайёрланаётган олачипор, зич тайёрланган ва бамбукли ип, тайёр тўқув-трикотаж буюмларининг янги моделлари, ётоқхона, ошхона чойшаблари, поплин, сатин ва пахмоқ газламалар, болалар кўйлаги каби енгил саноат маҳсулотларининг экспорти ошмоқда. Шу боис хорижда ишга тушаётган савдо уйлари сони ортмоқда. Хусусан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Туркия каби давлатларда қирқдан зиёд савдо уйи ишлаб турибди. Истиқболда "Ўзтўқимачиликэкспорт" ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилоти кўмагида қўшимча равишда Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Беларусь ва Европа давлатларида яна ўндан зиёд савдо уйлари фаолиятини йўлга қўйиш мўлжалланмоқда.

– Янги тузилманинг мақсади тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек, хорижда ташкил этилаётган савдо уйлари орқали маҳсулотларни экспортга сотишда енгил саноат корхоналарига тизимли асосда кўмаклашиш, – дейди Д.Акбаров. – Келгусида чет элдан янги харидорлар топиб, ҳорижий бозорларни ўзлаштириш натижасида тайёр маҳсулотни 2-3 баробар кўпайтириш назарда тутилган.

Келгусида йирик корхоналар сонини кўпайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини янада оширишда "Ўзтўқимачиликэкспорт" ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилотининг муносиб ўрни бўлиши шубҳасиз. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаётган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни етказиб бериш, шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур бўлган тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотлари билан таъминлаш ҳисобига тармоқ ичидаги кооперацияни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳам мазкур ташкилотнинг зиммасига юкланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзтўқимачиликэкспорт: янги имконият ва қулайлик