МҲХСнинг асосий тамойилларида бири- иш ҳақини ҳисоблаш.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ «Лойиҳалар фабрикаси»дан ўрин олган янги ГEСларни қуриш, модернизация қилиш борасидаги инвестициявий лойиҳаларнинг амалий ижросида фаол иштирок этмоқда. 

Шунингдек, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларидан давлат кафолатисиз кредит жалб қилиш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

«Ўзбекгидроэнерго»жамиятининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) – кенг қамровли ҳисоб-китоб операцияларини ўзлаштириш борасида қадамлар ташланмоқда. МҲХС орқали аниқ, мажбурий қоидалар белгиланади. МҲХС молиявий ҳисобдорлик, МҲХС тамойиллари ҳамда асосий ҳисоботлар турларига таянади. МҲХСга мувофиқ, активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ҳамда харажатлар молиявий ҳисобдорликнинг асосий элементлари ҳисобланади.

МҲХСнинг асосий тамойилларида бири- иш ҳақини ҳисоблаш. Бунда пул маблағлари ҳаракатларидан қатъий назар, муайян бир давр учун ҳисобланган ҳолат намоён бўлади. Шунингдек, корхонанинг ҳозирги молиявий ҳолати бўйича ҳисобот, умумий даромад бўйича, капиталнинг ўзгариб бориши ва пул оқимлари ҳаракати бўйича ҳисоботлар ҳам юргизилади.

Бу эса жамиятнинг яқин келажакда ҳеч бир тўсиқсиз иш фаолиятини давом эттириши, ташқи инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилиш ва халқаро кредитларни давлат кафиллигисиз олиш имкониятини беради. 
«Ўзбекгидроэнерго» амалга ошираётган изчил тадбирлар орасида нафақат халқаро стандартлар (МҲХС) асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш, балки, тизим корхоналарида МҲХС асосида доимий ва узлуксиз ҳисобдорлик фаолияти юритилмоқда. Ушбу жараёнга малакали, етук ва тажрибали мутахассислар жалб этилган.

Ҳозирда тизим корхоналарининг мол-мулкларини МҲХСга ўтказиш мақсадида, ҳаққоний қийматни аниқлаш учун “Grant Thornton Valuation” баҳолаш ташкилоти билан тегишли тартибда баҳолов ишлари амалга оширилди. Шунингдек, жамият ва тизим корхоналарининг молиявий ҳисоботлари МҲХС асосида тўлақонли юритилишини тасдиқлаш мақсадида, бутун дунё тан олган, жаҳоннинг аудит ташкилотлари тўртлигига кирган “PricewaterhouseCoopers” МЧЖ аудиторлик ташкилоти жалб этилди.
Энг муҳими, Президентимизнинг тегишли топшириқларига асосан, халқаро кредит рейтингини олиш учун, жаҳон молиявий бозорида тан олинган, кучли учликка кирувчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.. Жорий йилнинг сентябрь ойида «Ўзбекгидроэнерго»нинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида халқаро кредит рейтингига эга бўлиши Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигида миллий гидроэнергетика тармоғининг ўзига хос ютуғидир.

«Ўзбекгидроэнерго» олиб борилаётган саъй-ҳаракат, бу каби изланишлар замирида халқаро кредит рейтингини олиш, давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилиш ҳамда яқин келажакда Лондон биржасида облигациялар чиқариш режалаштирилмоқда. 

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида МҲХСга ўтиш ушбу йўналишда миллий иқтисодиёт тарихида янги саҳифа очиш билан баробардир. Зеро, мазкур халқаро кредит рейтингига ҳозирга қадар юртимизда энергетика тизимида фаолият юритувчи бирор-бир акциядорлик жамиятлари эга эмас. Бу эса, ўз навбатида, Жамиятнинг молиявий ҳисоботлари МҲХСга мувофиқ бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилишини англатади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекгидроэнерго» Лондон биржасида облигациялари билан иштирок этади