Қўқон кўчаларида исириқ тутатиб юрган автомашина ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштирилди
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекцияси қилинаётгани тасвирланган видео тарқалиб, унга ойдинлик киритилди.
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекцияси қилинаётгани тасвирланган видео тарқалиб, унга ойдинлик киритилди. Шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабарига кўра, «Тоза ҳудуд» корхонаси ходимлари маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилган. Ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетган.
Мазкур ҳолат Фарғона вилояти ички ишлар бошқарамаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу автотранспорт воситаси Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли эканлиги аниқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.