“Қишлоқ қурилиш банк”: тараққиёт ва фаровонликка йўналтирилаётган сармоялар
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда банклар ва улар томонидан ажратилаётган кредитлар муҳим аҳамият касб этаётир.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда банклар ва улар томонидан ажратилаётган кредитлар муҳим аҳамият касб этаётир.“Қишлоқ қурилиш банк” ҳозир 670 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахс мақомидаги мижозга хизмат кўрсатмоқда. Айни вақтда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, микрокредитлар бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мижозларнинг иқтисодий имкониятлари ошишига хизмат қилаётир.
Айни вақтда банкнинг 42 филиали, 49 минибанк ва 176 шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар орқали мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда.
Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг биринчи ярмида банк фаолиятининг асосий даромад манбаи ҳисобланган банк активлари ҳажми, таркиби ва даромадлилигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бунда мижозлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ўз натижасини бериб, банкнинг кредит қўйилмалари 2016 йил 1 январга нисбатан 17 фоизга ошди. Мазкур сармоялар иқтисодиётнинг турли тармоқларига йўналтирилди. Саноат соҳасига 203 миллиард сўм, савдо ва умумий овқатланиш тармоғига 226,7 миллиард сўм, қишлоқ хўжалигига ажратилган 111,2 миллиард сўм шулар сирасидандир.
Иқтисодиётга йўналтирилган кредитлар ҳажмини ошириш ва банкнинг инвестицион жараёнлардаги иштирокини янада кенгайтириш доимий эътиборда. 2016 йилнинг ўтган даврида ажратилган кредитлар миқдори 1089,4 миллиард сўмни ташкил этаётгани ҳам бунинг ёрқин исботидир. Мазкур маблағларнинг 98 фоизи узоқ муддатли кредитлардир.
Иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишга кўмаклашиш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 450,9 миллиард сўм сармоя ва 132,1 миллиард сўм микрокредитлар ажратилгани бунинг ёрқин далилидир.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2009 йил 28 январдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ички бозорни истеъмол товарлари билан бойитишга хизмат қилаётир.
“Қишлоқ қурилиш банк” ҳам мижозлари томонидан рақобатбардош, юқори сифатли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва турларини кўпайтиришни рағбатлантириш, тайёр товарлар ишлаб чиқарувчи янги, маҳаллий корхоналарни ташкил этиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида 195,4 миллиард сўм кредит ажратди.
Банк томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилаётир. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Хусусан, тадбиркор хотин-қизларга қарийб 70 миллиард сўмлик қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ажратилди.
Аёлларнинг уй меҳнатини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида истеъмол товарлари, маиший ва ошхона электр жиҳозларини харид қилишга ёш оилаларга салкам 3 миллиард сўм миқдорида истеъмол ва 36,6 миллиард сўм миқдорида ипотека кредитлари берилди.
Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун 11,3 миллиард сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар йўналтирилган бўлса, оилавий тадбиркорлар ҳамда касаначилик учун 20,7 миллиард сўмлик микрокредитлар ажратилди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2010 йил 19 апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Қишлоқ қурилиш банк” нақд пул муомаласини такомиллаштириш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлашга эришмоқда.
Ҳозир муомаладаги банк пластик карточкалари сони 545 мингтадан, терминаллар сони эса 10 мингтадан ошди. Жорий йилнинг ўтган даврида банк филиалларига 58 минг дона пластик карточка, 1 минг 700 мобиль терминал етказиб берилди. Натижада тизим орқали ўтказилаётган тўловларнинг бир неча баробарга ошгани кузатилди.
Банкнинг “Uzkart-EMV” тўлов тизимидаги фаолиятини янада такомиллаштириш, терминаллар тармоғини кенгайтириш, онлайн режимида ишловчи “Smart-vista” карточкаларини муомалага киритишни жадаллаштириш, улар орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида доимий иш олиб борилмоқда. Жумладан, банк пластик карточкаларидан фойдаланувчилар учун P2P – тўловлар янги хизмати жорий қилинди. Ушбу хизмат бир жисмоний шахснинг пластик карточкасидан иккинчи бир шахснинг пластик карточкасига махсус сайтлар, мобиль иловалар орқали маблағларни ўтказиш имконини беради. Тизимнинг қулайлиги шундаки, жисмоний шахслар ўзларининг пластик карточкаларидаги маблағни куннинг исталган вақтида бошқа жисмоний шахснинг пластик карточкасига онлайн режимида ўтказиш имконига эга.
Эндиликда банк мижозлари янги замонавий ахборот технологияларига асосланган банк хизматлари «SMS-banking», «Internet-banking», «Мобил-банкинг» каби хизматлардан кенг фойдаланишлари мумкин.
Амалга оширилган ана шундай саъй-ҳаракатлар туфайли «Moody's Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги “Қишлоқ қурилиш банк”ка контрагент рискини баҳолаш бўйича В1 рейтинг даражаси, банкнинг миллий валютадаги узоқ муддатли депозитлари бўйича В2 рейтинг даражасини берди. Барча рейтинглар истиқболи “барқарор” деб баҳоланган.