Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов оққўрғонлик спортчи қиз ва унинг оиласи билан учрашди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. Оққўрғонлик Шаҳноза Назарова 11 йилдан буён спортнинг кик-боксинг тури билан шуғулланади. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўтган республика чемпионатлари, халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди.

Жумладан, 14 ва 15 ёшида республика чемпионатларида кетма-кет зафар қучиб, икки карра Ўзбекистон чемпиони, деган шарафга муяссар бўлган.

Шаҳноза Назарова бу йил Чирчиқ шаҳридаги Олимпия захиралари коллежини тамомлаб, таҳсилни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишида давом эттириш ниятида эди. Бироқ спортчига бироз омад етишмади.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов Шаҳноза Назарова ва унинг онаси билан учрашиб, Шаҳнозадек спортчи ёшлар мамлакатимиз келажаги экани, бу каби ёш спортчилар жаҳонда Ўзбекистон номини юксакка кўтариши лозимлигини таъкидлади. Шу ерда вилоят раҳбари олий таълим муассасалари ректорлари билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, Шаҳноза Назарованинг келгуси таҳсилини муҳокама қилди.

Муҳокамалар сўнггида маълум бўлдики, чемпион қиз Тошкент давлат педагогика университетида таҳсилни давом эттиради. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги Шаҳноза Назарованинг тўлов-шартномасини амалга оширади.

Учрашув доирасида Рустам Холматов вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига вилоятнинг чекка-чекка ҳудудларида яшовчи Шаҳноза Назарова каби қобилиятли ва тиришқоқ ёшларни излаб топиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифасини топширди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқишга кира олмаган чемпион қиз, вилоят ҳокими эътибори ортидан университет талабаси бўлди
Жамият
11:22 / 14:09:2019