Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкил этиш ва вакцинани маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинганидек, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган.

Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифлари чоғида Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ўзбекистон) Фан ва техника вазирлиги (Хитой) ўртасида илмий-техник ҳамкорлик бўйича қуйи қўмита фаолияти йўлга қўйилган эди.

Мазкур қўмита томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси билан ҳамкорликда яратилган “ZF 2001” вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари Хитойдан ташқари биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан белгиланган тартибда мазкур вакцинанинг барча хавфсизлик кўрсаткичлари синовдан ўтказилди, унинг ижобий натижалари асосида ҳамда Этика қўмитасининг вакцинани клиник тадқиқотлари ўтказишнинг этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисидаги хулосалари асосида аҳоли орасида учинчи босқич клиник синовларга йўналтирилди.

Бугунги кунгача клиник синов талабига мувофиқ “вакцина/плацебо” схемаси асосида 6 830 нафар кўнгилли эмланган, уларнинг бирортасида ўта ножўя таъсирлар кузатилмаган.

“Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, мамлакатимизни “ZF 2001” вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани “ZF-UZ-VAC 2001” номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишилгани билдирилди.

Шунингдек, “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан мазкур вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш мақсадида мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилди, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК танланди.

Йиғилишда ушбу вакцинанинг мамлакатда учинчи босқич синовлари муваффақиятли ўтказилаётгани ва Ўзбекистонни бу вакцина яратилиши ва ишлаб чиқаришда ҳаммуаллиф давлат этиб белгиланганлигини иноботга олиб, “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасини фавқулотда вазиятларда фойдаланишга рухсат бериш масаласи муҳокама қилинди.

Шу мақсадда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш борасида кўрилаётган чоралар, “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масалаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика Махсус комиссиясининг ахбороти