Ўзбекистон жами аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун Ўзбекистонда ёшларнинг ҳаётий мақсадларини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган барча шароит яратилиб, уларнинг муаммолари давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Хусусан, кейинги беш йилда ёшлар сиёсатига оид жами 77 та қонун ва қонуности ҳужжатлари, жумладан, 2016 йил 14 сентябрда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Алоҳида таъкидлаш жоиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ёшлар масаласи устувор ўрин эгаллаган.

2017 йил 30 июнда мамлакат ёшлари ҳаётида янги саҳифа очилди: Давлат раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилди. Ўз навбатида, Президент таклифига кўра, «Ўзбекистон Республикасида ёшлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун билан 30 июнь «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.

Айни дамда ёшларнинг ҳар томонлама кучли, салоҳиятли, илм-маърифатли, ватанпарвар шахслар сифатида униб-ўсишлари йўлида қатор тузилмалар самарали фаолият юритиб келмоқда. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар масалалари бўйича комиссия, Қуйи ва Юқори палата қошидаги «Ёшлар парламентлари», Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар академияси ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси, 2020-2025 йилларга мўлжалланган Китобхонликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар эса, ёшлар муаммолари ва уларни қийнаётган муаммоларни бевосита давлат даражасида кўриб чиқиш ва ҳал этиш имконини таъминламоқда.

Ана шу каби мислсиз имконият ва шарт-шароитлардан бугун ёшларимиз ўз орзу-умидлари, интилишлари ва мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида ҳеч иккиланмай фойдаланишаётгани, ғайрат-шижоатли, фидойи ва ташаббускор йигит-қизлар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

Яна бир мулоҳаза. Бугун барча ҳар куни, ҳар соатда ёш авлоднинг дарду ташвиши, қайғуси билан яшамоғи, бу борада давлат раҳбаридан ибрат олмоғи даркор.

Зеро, Президент ғояси билан Ўзбекистонда илк бор ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тизим – «Ёшлар дафтари»нинг жорий этилиши ўз вақтида кўрилган муҳим чора бўлди. Бу тизим асосида ўтган қисқа давр ичида республикадаги 8 714 та маҳаллада яшаётган 18-30 ёшдаги жами 6 484 806 нафар йигит-қизнинг 5 451 442 нафари, ёки 84 фоизи билан юзма юз мулоқотлар ўтказилди. Суҳбатлар асосида 682 787 нафар ижтимоий ҳимояга, иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, ишсиз шахслар «Ёшлар дафтари»га киритилди.

Ҳудудий ва маҳаллий ҳокимликлар қошида «Ёшлар дафтари»га киритилган йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш учун «Ёшлар жамғармалари» ташкил этилиб, 113,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Айни вақтга қадар ушбу маблағнинг 4,6 миллиард сўми ёшлар манфаатлари учун йўналтирилди.

«Ёшлар келажагимиз» Давлат дастури доирасида эса, 8 635 та бизнес лойиҳага жами 1 триллион 830 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб, 42 421 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, Давлат дастури доирасида ёшларнинг 31,4 миллиард сўмлик 63 та лойиҳасига жамғарма кафиллиги тақдим этилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига яқиндан кўмаклашилди.

Ҳудудларда 19 та «Ёш тадбиркорлар» коворкинг-маркази ҳамда 212 та «Ёшлар меҳнат гузари» комплекси фойдаланишга топширилиб, уларда жами 2 380 та янги иш ўрни яратилди.

Умуман, сўнгги уч йил ичида 841 147 нафар ёшнинг ўз иш жойига эга бўлгани жуда катта натижа эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. 2018 йил сентябрь ойида ташкил этилган «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали эса, илм-фанга чанқоқ, истеъдодли ёшларимизнинг етакчи хорижий олий ўқув юртларида бакалавр, магистратура ва докторантурада ўқишлари учун грантлар ажратилмоқда. Бугунга келиб, мазкур жамғарма мадади билан ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилди. 2021 йилда тасдиқланган давлат бюджети параметрларига кўра, жамғарма дастурларини молиялаштириш учун 62 миллиард сўм ажратилди.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда, босқичма босқич, комплекс чора-тадбирларга таяниб изчил давом эттирилмоқда.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги саъй-ҳаракатларни тизимли равишда йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг илгари сурилиши янги Ўзбекистоннинг янги тарихида яна бир инқилобий босқичга асос солди.

Давлат раҳбарининг бу эзгу ғояси Ўзбекистон халқи, айниқса, ёшлари томонидан катта қизиқиш билан қарши олиниб, қисқа вақт ичида мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёзди.

Дарҳақиқат, ҳар қандай давлатнинг юксак тараққий этиши, халқининг фаровонлиги ёшларга яратиб бериладиган имконият ва қулайликлар билан баҳоланади. Яъни мамлакат тараққиётига киритиладиган юқори самарали сармоя ёшлар таълим-тарбиясига йўналтирилган инвестиция экани тарих исботлаган ҳақиқат. Шу маънода, янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессансга дадил қадам қўйиши замонавий инновацион билимларни эгаллаган, ҳар томонлама етук ва баркамол, инсон капитали соҳиби бўлган ёш авлоднинг эртанги кучли интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва қобилиятига боғлиқ. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, шахснинг 3 ёшидан 22 ёшигача бўлган даврида унга сарфланадиган инвестиция келгусида 19-22 баробар кўп фойда берар экан.

Шу боис, Ўзбекистондаги барча ўзгаришларнинг негизи ҳисобланган таълим-тарбия тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айни вақтда таълим, шу жумладан, ижтимоий соҳа учун сарфланаётган харажатлар миқдори давлат бюджети харажатлари умумий қийматининг ярмидан кўпини ташкил этмоқда. Табиийки, бундай катта харажатларни ҳар қандай давлат ҳам кўтара олмайди, аммо қанчалик оғир бўлмасин, мамлакатимизда бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар излаб топилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур харажатларни харажат эмас, балки келажак учун қўйилган сармоя деб ҳисоблаб, таълим даражаси ва сифати давлатнинг истиқболини белгилаб берадиган муҳим омил эканини таъкидламоқда.

Билъакс, мамлакат таълим тизимида бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратиш йўлида амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда, биринчи навбатда, фарзандларимизга боғча, мактаб ва олий ўқув юртида сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўйиш, уларнинг жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бир сўз билан айтганда, ёшларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук ва комил шахслар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, қулай, илғор ва инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун Ўзбекистон бор куч-имкониятларини ишга солмоқда. Мақсад – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, мамлакатимиз дунёнинг энг тараққий этган давлатлари қаторига чиқиши учун интеллектуал ва маънавий етук, ташаббускор ёшларни янги Ўзбекистоннинг драйверига айлантиришдан иборат.

Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда жамиятнинг энг фаол қатлами сифатида эътироф этилувчи ёш авлодга «муаммо» деб эмас, балки эртанги тараққиётни таъминловчи катта куч, давлатнинг стратегик ресурси, деб қаралмоқда. Натижада юксак билимли, ғайрат-шижоатли, замонавий фикрлайдиган, мустақил, қатъий позицияга эга ёшлар ҳал қилувчи кучга айланиб бормоқда.

Шуҳрат Деҳқонов,

«Тараққиёт стратегияси» маркази  

ижрочи директорининг маслаҳатчиси –

Ахборот ва жамоатчилик билан

алоқалар бошқармаси бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаол ва ташаббускор авлод – Янги Ўзбекистон драйвери