Ижтимоий тармоқларда Жасур Фозилов Бухоро шаҳар прокурори сифатида 20 декабрдан иш фаолиятини бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов бу хабар тўғри эканини тасдиқлади.
Хабарга оид тўлиқ тафсилотлар ҳали маълум қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётган Ж.Фозилов бундан бири неча кун олдин ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаатлар билан чиқиш қилган эди. Унда Ж.Фозилов турли қонунбузарликларни тилга олган эди.
Ҳеч қанча вақт ўтмай, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилаётгани ҳақидаги баёноти эълон қилинди.
Шундан сўнг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг мурожаати юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилган эди.
ЎзА