Тошкент халқаро арбитраж марказига айланмоқда (+видео)
Жорий йил 20–21-апрель кунлари Тошкент шаҳрида халқаро арбитраж соҳасига бағишланган йирик ўқув-амалий тренинг ташкил этилди. Мазкур икки кунлик дастур Turkic Arbitration
Association (ТАА) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Мазкур тренинг халқаро арбитраж соҳасида фаолият юритаётган ва ушбу йўналишда билимларини чуқурлаштиришни истаган адвокатлар, корпоратив юристлар, давлат органлари вакиллари ҳамда арбитраж амалиётчилари учун мўлжалланган.
Дастурда халқаро миқёсда тан олинган етакчи мутахассислар — Париж, Франкфурт ва бошқа йирик ҳуқуқий марказларда фаолият юритаётган тажрибали арбитрлар ва юридик фирмалар ҳамкорлари иштирок этади. Улар орасида халқаро арбитраж бўйича бой тажрибага эга мустақил арбитрлар, инвестициявий низолар, тижорат арбитражи ҳамда йирик инфратузилма лойиҳалари билан боғлиқ баҳсларни юритган экспертлар томонидан олиб борилмоқда.
Тренингнинг асосий мақсади — иштирокчиларга нафақат назарий билим бериш, балки реал ишлар мисолида амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Тренинг давомида интерактив муҳокамалар, кейс-стадилар ва савол-жавоб сессиялари ташкил этилаган.
Мазкур ташаббус Ўзбекистонда халқаро арбитраж маданиятини ривожлантириш, миллий ҳуқуқшуносларнинг глобал ҳуқуқий майдондаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/tPND9hSfgHQ?si=CwD98JDLV4R-5EaU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА